Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бухородаги яҳудийлар уйлари яқин келажакда йўқолиб кетиши мумкин бўлган ёдгорликлар рўйхатига киритилди (фото)
2.11.2019 18:22,  
982

Бутунжаҳон ёдгорликларни ҳимоя қилиш фонди яқин келажакда йўқолиб кетиши мумкин бўлган 25 та маданий объектлар рўйхатини эълон қилди.

Бу рўйхат ҳар икки йилда мустақил экспертларнинг хулосалари асосида тузилади. Бу йилги рўйхатга 250 объектдан 25 таси танлаб олинган.

Маданий ёдгорликларнинг йўқолиб кетиш сабаблари сифатида хавфи ёнғинлар, табиий офатлар, уруш ҳаракатлари ва инсоний эътиборсизлик факторлари келтирилган.

Рейтингнинг охирги поғонасига Бухородаги яҳудийлар маҳалласидаги уйлар киритилган.

ХХ аср бошига келиб 8000 кишилик яҳудий жамоаси шаҳар аҳолисининг 12 %ини ташкил қилади ҳамда бу кўрсаткич Тошкент, Самарқанд, Қўқон, Марғилон, Андижон, Навоий каби ўзбек шаҳарлари орасида энг кўпи эди.

Бухоро яҳудийлари Рус империяси билан савдо алоқаларида фаол ҳаракат қилганлар. Шунингдек, улар ҳуқуқшунослик, тиббиёт ва маҳаллий давлат бошқарувида ҳам иштирок этганлар. Айрим яҳудийлар қўшиқчи, актёр ҳамда раққос сифатида ҳам таниқли бўлган. Рус инқилобидан кейин ҳамда Холокост (Фашистлар Германиясида яҳудийларнинг оммавий қирғинлари) давомида Шарқий Европадан келган яҳудийлар таъқиблардан сақланиш учун Бухорога кўчиб келишни давом эттирганлар.

Этнолингвистик жиҳатдан ажралиб турадиган Бухоро яҳудийлари форс тилининг тожик диалектида сўзлашган ва савдо ва ҳунармандчилик, тўқимачилик бинони ва ёғочга ишлов бериш орқали узоқ вақт давомида анъаналарини сақлаб келган. Ушбу ёғоч ўймакорлик анъанасининг энг яхши намунасини Бухоро уйларида кўришингиз мумкин, улар ўрта асрлардаги тор кўчалар ва маҳаллалардаги шаҳар кўринишидаги нақшли архитектуранинг ажойиб намунасидир.

Ушбу ёғоч ўймакорлигининг энг яхши намунаси ўрта аср маданиятига хос бўлган маҳаллалар, тор кўчалардаги нақшинкор устунли уйларда сақланиб қолган. Улар ўзларини ўраб турган табиат билан узвий боғлиқликда яшашган: чўл иқлимига мос тушадиган сопол идишлардан фойдаланишган. Анъанавий уйлар 1993 йилда Бутунжаҳон маъданий мероси рўйхатига киритилган Бухоронинг тарихий марказида жойлашган.

Бироқ, яҳудий жамоасининг оммавий кўчиши бу уйларнинг бузилишига олиб келди. Эски маҳаллаларда фақат 200 га яқин Бухоро яҳудийлари қолган, 1991 йилда Совет Иттифоқи парчаланиши ортидан Бухоро яҳудийларининг аксарияти Исроил ва АҚШга кўчиб кетишган.

Уларнинг катта диаспораси Нью-Йоркда Forest Hills атрофига жойлашишган. Ушбу оммавий кўчишлар туфайли анъанавий уйлар энди тарихий аҳамиятга эга бўлмаган ўзгаришларга дуч келмоқда ва йўқ бўлиб кетиш хавфи остида қолмоқда, дейилади ҳисоботда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан