Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бухорога "Афросиёб" поездлари қатнови вақтинча тўхтатилди
16.01.2023 18:10,  
39

"Юртимиз миқёсида давом этаётган аномал совуқ об-ҳаво туфайли йўловчи поездлар ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва йўловчиларни ўз манзилларига етказиш давомида ноқулайликлар келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида, 766/765-сонли "Тошкент – Бухоро – Тошкент" йўналишидаги “Афросиёб” юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездлари қатновлари 2023 йилнинг 16,17,18,19,20 январь кунлари 5 та рейси бекор қилинади. 

Харид қилинган чипталарни темир йўл чиптахоналарида, электрон тарзда харид қилинган чипталарни chipta.railway.uz сайтида қайтаришингиз мумкин. Чипта 100% қийматда қайтарилади. 

"Ўзтемирйўлйўловчи" АЖ раҳбарияти йўловчилардан мазкур вазиятни тўғри баҳолаб, тушунишларини ва келтирилган ноқулайликлар учун узр сўрайди", — "Ўзтемирйўлйўловчи" АЖ матбуот хизмати.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан