Бухоролик эркак 84 ёшли отасини уриб жароҳатлади

Бухоролик эркак 84 ёшли отасини уриб жароҳатлади

Бухоро шаҳрининг Алпомиш кўчасида яшовчи 53 ёшли Станислав Б. ўзаро жанжал туфайли 84 ёшли отаси Владимир Б.га тан жароҳати етказди. Бу ҳақида Бухоро вилояти ИИБнинг хабар бермоқда.

Воқеа 3 сентябрь куни содир бўлган. Ўғил келиб чиққан ўзаро келишмовчилик натижасида отаси билан жанжаллашиб, уни урган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 105-моддаси (Қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ушбу моддада 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш каби жазолар белгиланган.