Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Буйракда тош қандай пайдо бўлади?
24.04.2022 12:28,  
287

Сўнгги йилларда дунё аҳолиси ўртасида буйрак хасталикларига чалиниш ҳолатлари кескин ортди. Айниқса, улар орасида буйракда тош йиғилиши кенг тарқалиб бораётган патология ҳисобланади.

Хўш, ушбу касалликнинг келиб чиқишига нималар сабаб бўлади?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати айни шу мавзуда Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази директори ўринбосари, тиббиёт фанлари номзоди Шавкат ШАВАҲАБОВга мурожаат қилди.

— Буйракларда тош йиғилиши энг кўп учрайдиган урологик касалликлардан бири бўлиб, у турли ёш тоифасидаги инсонларда кузатилади, — дейди Ш. Шаваҳабов. — Хасталикнинг дастлабки босқичларида унинг белгилари яққол намоён бўлмайди. Шу сабабли тошлар мавжудлиги фақат махсус диагностик текширувлардан сўнг маълум бўлади.

Кўп ҳолларда касаллик эркакларда ташхис қилинади. Тошларнинг дастлабки шаклланиши, асосан, буйракларда содир бўлиб, ундан кейин пастки пешоб йўлларига тушиши мумкин. Тошлар битта ва кўп, кичик ёки катта бўлиб, энг майдаси 3 миллиметрдан ошмайди. Катталари эса 10-15 сантиметрга етади.

Хасталикнинг келиб чиқишига биринчи навбатда носоғлом овқатланиш сабаб бўлади. Айниқса, таркибида кофеин бўлган ичимликлар, туз, кальций ва оқсилга бой озиқ-овқатлар, оксалатларнинг асосий манбалари (петрушка, селдерей, какао) ва бошқалар буйракларда тош йиғилишига олиб келиши мумкин. Бироқ унинг тўғри овқатланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа омиллари ҳам бор.

Улар:
– ирсий мойиллик;

– пешоб чиқариш органларининг ривожланишидаги нуқсонлар;

– қалқонсимон без касалликлари;

– ортиқча вазн ва гиподинамия;

– метоболик бузилишлар ва ошқозон-ичак тракти хасталиклари;

– пешобнинг қовуқда кўп туриб қолиши (ётоқ беморларда) ва бошқалар.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан