Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Буюк Британия аҳолиси октябрь ойидан бери электр ва газ истеъмолини тахминан 10 фоизга қисқартирди
28.11.2022 02:49,  
18

Буюк Британия аҳолиси октябрь ойидан бери электр ва газ истеъмолини тахминан 10 фоизга қисқартирди. Бунга мамлакатдаги энергетика инқирозининг кучайиши сабаб бўлди, деб ёзади Guardian газетаси маҳаллий энергетика компаниялари маълумотларига таяниб.

Хусусан, таҳлилчилар сўнгги ҳафталарда Британияда энергия истеъмолининг "икки рақамли" – 10-15 фоизга камайганини қайд этди. Ўз навбатида, Telecom Plus раҳбари Эндрю Линдси октябрь ойида мамлакатда газ истеъмоли тахминан 10 фоизга камайганини маълум қилди.

Шу билан бирга, компания маҳаллий аҳолининг инқироз фонида пулни тежаш истаги туфайли ушбу кўрсаткичнинг янада пасайишини кутмоқда, дейилади манба хабарида.

Блоомберг агентлигининг 20 ноябрь куни чакана ва улгуржи сотувчилар маълумотларига таяниб хабар беришича, Буюк Британияда сўнгги бир йил ичида дўкон ўғирланиши 18 фоизга ошган. Бунга истеъмол нархларининг тез ўсиши сабаб бўлди – октябрь ойида мамлакатда озиқ-овқат нархи ўртача 14,7 фоизга, ўртача йиллик ҳисоб – 682 фунт стерлингга (тахминан 810 доллар) ошган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан