Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Буюк Британия, АҚШ, Канада ва Япония Россиядан олтин импорт қилмайдиган бўляпти
27.06.2022 08:21,  
39

Британиянинг Independent газетаси Даунинг-стрит маълумотларига таяниб шу ҳақда хабар берди.

"Буюк Британия, АҚШ, Канада ва Япония Россия олтини импортига тақиқ қўяди", — деб ёзмоқда  мазкур нашр.

Ғарб мамлакатлари Германияда  бўлиб ўтадиган “Еттилик” саммити арафасида навбатдаги санкция рўйхатини келишиб олишди. Хабарда таъкидланишича, Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон келгусида шундан эмбарго жорий қилинишини тасдиқлаган.
АҚШ давлат департаменти раҳбари Энтони Блинкеннинг таъкидлашича,  G7 мамлакатлари Россия олтинини импорт қилишни тўхтатса, Москва бир йилда тахминан 19 миллиард доллардан маҳрум бўлади ва  бу мамлакатга катта даромад келтираётган олтин экспортига қаттиқ зарба бўлади.

"Тахминан 19 миллиард долларлик даромаддан маҳрум бўлади  - бу сезиларли равишда кўпдир", - қўшимча қилди Блинкен.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан