Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Буюк Британия бош вазири Риши Сунак 2023 йилда мамлакатда инфляция икки баробарга қисқаришини таъминлашга ваъда берди
5.01.2023 10:50,  
15

Буюк Британия бош вазири Риши Сунак 2023 йилда мамлакатда инфляция икки баробарга қисқаришини таъминлашга ваъда берди, деб ёзади "ТАСС".

"Биринчи навбатда, бу йил яшаш нархини пасайтириш ва одамларга молиявий барқарорликни таъминлаш мақсадида инфляцияни икки баробарга қисқартирамиз", — деди бош вазир. 2022 йил ноябрь ойи охирида Буюк Британияда истеъмол нархларининг ўсиши октябрь ойидаги рекорд даражадаги 11,1 фоиздан 10,7 фоизгача секинлашди, дея хабар беради Миллий статистика бошқармаси (ONS).

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тарифлари, асосан, электр энергияси, газ ва бошқа турдаги ёқилғи нархи ҳисобига кўтарилаётгани инфляция омили бўлиб қолмоқда. Бундан ташқари, динамикага кучли таъсир озиқ-овқат ва алкоголсиз ичимликлар нархининг ошишига олиб келди, деди ONS.

Сунак инглизларга қилган мурожаатида, шунингдек, ноқонуний муҳожирларнинг пуфланувчи қайиқларда Ла-Манш бўйидан ўтиб мамлакатга ўтиши муаммосини ҳал қиладиган янги қонунлар қабул қилинишига ваъда берди. Ҳукмрон Консерватив партиянинг асосий вазифалари, деди у, иқтисодиётни ривожлантириш, давлат қарзини камайтириш ва Миллий соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш бўлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан