Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Буюк Британия ҳукумати “Челси” сотилиши учун расман рухсатнома берди
25.05.2022 14:24,  
18

Буюк Британия ҳукумати «Челси» сотилиши учун расман рухсатнома берди. Бу ҳақда «BBC news» манбаси хабар берди.

Клубни америкалик инвестор Тодд Боли бошчилигидаги консорциум 4,25 миллиард фунт стерлингга сотиб олиши керак.

Буюк Британия ҳукумати битимнинг белгиланган шартлари Абрамович ёки бошқа санкцияга учраган шахсга молиявий фойда келтирмаслигидан мамнун бўлгани учун сотишга рухсат берувчи лицензия берганини айтди.

Аввалроқ, «Челси»нинг сотилиши май ойи охиригача амалга оширилиши кераклиги, акс ҳолда клуб Премер-лига томонидан жаримага тортилиши ва хусусан, келаси мавсумда Чемпионлар лигаси турнирида иштирок эта олмаслиги ҳақида хабар берилганди.

Роман Абрамович Россиянинг Украинага бостириб киришидан кейин санкциялар остида қолган Путинга яқин россиялик олигархлар рўйхатига киритилган эди.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан