Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Буюк Британия Ўзбекистонни янги ривожланаётган мамлакатлар савдо схемасига киритди
5.12.2022 14:39,  
67

Буюк Британия Ўзбекистонни янги ривожланаётган мамлакатлар савдо схемасига (DCTS) киритди. Республика қўшимча товарлар гуруҳини божсиз етказиб бериш ҳуқуқини қўлга киритади, деб хабар қилди Newshub.uz'га Буюк Британиянинг Тошкентдаги элчихонасида. 

Буюк Британия ҳукумати веб-сайтида айтилишича, DCTS 2023 йилдан бошлаб кенгайтирилган умумий имтиёзлар тизими (GSP) схемасини алмаштиради. Ўзбекистон 2021 йил ноябрь ойида GSPбенефициари бўлди. Британия дипломатик миссияси аниқлик киритишича, Ўзбекистон автоматик равишда ривожланаётган мамлакатлар учун янги савдо схемасига киради. "Ҳеч қандай қўшимча процедура талаб қилинмайди", деди манба.

"Шартлар яхшиланмоқда. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган қўшимча 156 та маҳсулот гуруҳи учун тарифлар нолга тенг", — дея тушунтирди элчихона. 

Ўзбекистон Буюк Британиянинг кенгайтирилган GSP тизимига қўшилган биринчи давлатдир. Бу режим республикага 7800 дан ортиқ турдаги товарларни ноль божсиз экспорт қилиш имконини беради. 2021 йил якунига кўра, Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажми салкам 500 миллион долларни ташкил этган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан