Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Буюк Британия қироличаси Елизаветта II ҳақида
18.05.2016 11:06,  
255

1.Ҳайдовчилик гувоҳномасисиз автомобил бошқариш.

Фақат Буюк Британия қироличасигина автомобилни ҳайдовчилик гувоҳномаси ва давлат рақамисиз бошқариши мумкин. У автомобил бошқаришни 2-жаҳон уруши даврида "Тиббий тез ёрдам" машинаси ҳайдовчиси бўлиб ишлаган даврда ўрганган.

 2.Чет элга чиқиш паспорти йўқ.

Қироллик оиласининг барча аъзоси чет элга чиқиши учун чет эл паспорти расмийлаштириши шарт, аммо қиролича бундан мустасно.

3.Туғилган куни.

Қироличанинг 2та туғилган куни бор : апрелда ва июн ойларида. Биринчиси ҳақиқий дунёга келган куни, иккинчиси эса белгиланадигани. Буни қуйидагича изоҳлаш мумкин. Буюк Британия қироличаси Елизаветта II 21 апрел куни туғилган, бу кунни ўз оиласи атрофида ўтказади. Июн ойининг бир шанбасини расмий равишда қироличанинг туғилган куни деб, эълон қилинади, бу кун бутун мамлакат бўйича катта шодиёналар, салютлар ва байроқ илишлар билан нишонланади.  

3.Шахсий банкомат.

Букенгем саройининг ер тўласида қироличанинг шахсий банкомати мавжуд.

4.Ҳайвонлари.

Ўзининг суюкли кучукчаларидан ташқари, Темза дарёсидаги барча оққушлар, британия сув ҳавзасидаги делфинлар, осётр балиқлар ва китлар қироличаники ҳисобланади.

5.Солиқлар.

Қиролича барча солиқларни тўламаслик хуқуқига эга, аммо 1992 йилдан буён бир текис тўлаб келади.

6.Жавобгарлик ва судлар.

Қироличани  судга беришнинг имконияти йўқ. Бундан ташқари у ва унинг оила аъзолари жавобгарликдан озод қилинган.

7.Қироличанинг ўзинг шоираси бор.

Ҳозирги кунда шотландиялик машҳур шоира Кэрол Энн Даффи ушбу лавозимни эгаллаб турибди.

8.Дин масаласи.

Елизаветта II - қиролича бўлибгина қолмай, Англикан черковининг бошлиғи ҳам ҳисобланади. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан