Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Буюк Британия Қироллик зарбхонаси қирол Карл III тасвири туширилган илк тангаларни тақдим этди
30.09.2022 14:45,  
18

Буюк Британия Қироллик зарбхонаси қирол Карл III тасвири туширилган илк тангаларни тақдим этди, дея хабар берилмоқда Royalmint расмий сайтида. “Бугун биз қиролича Елизавета II'нинг ҳаёти ва меросига бағишланган эсдалик тангалар коллексиясида илк бор пайдо бўлган Қирол Карл III'нинг биринчи расмий суратини тақдим этишдан мамнунмиз”, - дейилади хабарда.

Эсдалик тангалар коллексияси 3 октябрда сотувга чиқарилади. “Қиролича Елизавета II ва қирол Карл III портретлари туширилган тангалар узоқ йиллар давомида муомалада бўлади”, - дея таъкидлади зарбхона матбуот хизмати.

Тангалардаги қирол портрети инглиз ҳайкалтароши Мартин Женнингс томонидан яратилган. Қироллик ва нумизматик анъаналарга кўра, тангадаги қиролнинг юзи чап томонга, яъни олдинги монарх қараган томонга қарама-қарши томонга бурилади. Масалан, портретдаги қиролича Елизавета II'нинг юзи ўнг томонга бурилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан