Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Буюк Британия расмийлари фуқароларни уйда ишлашга чақиришмоқда
22.09.2020 14:36,  
109

Коронавируснинг янги авж олиши туфайли Буюк Британия расмийлари фуқароларни иложи борича масофадан туриб ишлашни танлашга чақирди, деб хабар бермоқда Bloomberg. Financial Times эса Бош вазир Борис Жонсон бугун бар ва ресторанларнинг ёпилиши ҳақида эълон қилишини хабар қилди.

"Агар одамлар уйда ишлашлари мумкин бўлса, биз уларни бунга ундаймиз, аммо агар улар офисда бўлишлари керак бўлса, биз буни имкон қадар хавфсизроқ қиламиз", - деди махсус топшириқлар бўйича котиб, Ланкастер князлиги канцлери Майкл Гоув.

Кеча Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон COVID-19 эпидемиясининг иккинчи тўлқини олдини олиш мумкин эмаслигини маълум қилди. Бугун эса FT'нинг ёзишича, сешанба куни кечқурун Жонсон мамлакатда бар ва ресторанларнинг ёпилиши ҳақида эълон қилади, шунингдек масофавий иш тартибига қайтишга чақиради.

The Times газетаси ёзганидек, Буюк Британия ҳеч бўлмаганда 2021 йил баҳоригача янги коронавирусга қарши самарали вакцинани ололмайди. Британия ҳукуматининг бош илмий маслаҳатчиси Патрик Валланс, агар чекловлар қайтарилмаса, октябр ойининг ўрталарига келиб мамлакат кунига 50 мингта янги ҳолатлар даражасига етиши ҳақида огоҳлантирди.

Якшанба куни Буюк Британияда 3 899 та янги коронавирус ҳолати қайд этилди. Бунгача, кетма-кет икки кун давомида юқтирганлар сони 4000 кишидан ошди, бу 8 майдан бери энг юқори кўрсаткич.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан