Британия ҳукумати Марс сайёрасини Россия билан ҳамкорликда тадқиқ этиш ишлари туфайли "Экспорт ҳақида"ги қонунга ўзгартириш киритиб, Россияга қўлланган санкцияларни енгиллаштиришга қарор қилди. Бу ҳақда Meduza.io нашри ёзмоқда.
Киритилаётган ўзгартиришлар ҳарбий мақсадга эга бўлиши мумкин бўлган товарлар ва технологияларга тегишли. Агар бундай товарлар ExoМars 2020 миссияси доирасидаги муайян синовлар ва парвозлар учун зарур бўлса, уларни Россиядан сотиб олиш ёки унга сотишга имконият туғилади.
ExoМars 2020 доирасида Россия десант модули Марсга учирилади, унда Европанинг тушириладиган аппарати бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Европа Иттифоқи 2017 йилда ExoМars учун зарур ракета ёқилғисини Россияга қарши санкциялар рўйхатидан тушириб қолдирган эди.