Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Буюк Британия Россияни ижтимоий тармоқларда «троллар фабрикаси»дан фойдаланганликда айблади
1.05.2022 12:54,  
103

Лондон Россияни Украина ҳақидаги сохта хабарларни тарқатишда «троллар фабрикаси»дан фойдаланганликда айбламоқда.

Буюк Британия Россияни Украинадаги воқеалар ҳақида дезинформация тарқатиш мақсадида ижтимоий тармоқларда шарҳлар ёзиш учун Москва учун «троллар фабрикаси»дан фойдаланганликда айблади. Бу ҳақда Британия ташқи ишлар вазирлиги баёнотига таяниб, Reuters  хабар берди.

Ташқи ишлар вазирлиги Буюк Британия томонидан молиялаштирилган ва расман чоп этилмаган эксперт тадқиқотига таяниб, Россиянинг «троллар фабрикаси» янги тарафдорларни ёллаш ва мувофиқлаштириш учун Telegram мессенжеридан фойдаланишини айтди. Уларнинг вазифаси Кремль танқидчиларининг саҳифаларини кузатиш, кейин эса Россия ва Президент Владимир Путиннинг ҳаракатларини қўллаб-қувватловчи спам-шарҳларни фаол равишда тарқатишдир.

«Биз Кремль ва унинг трол фермаларига ўз ёлғонлари билан бизнинг онлайн майдонларимизга бостириб киришига йўл қўя олмаймиз», деди Британия Ташқи ишлар вазири Лиз Трусс. Тадқиқотга кўра, троллар камида саккизта платформада, жумладан Telegram, Twitter, Facebook ва TikTok'да фаол.

Аввалроқ Украина Хавфсизлик хизмати (СБУ) Россияни сохта хабарлар чоп этувчи ва разведка маълумотларини тўплайдиган ҳарбий разведка гуруҳини яратишда айблаган эди. Гуруҳ ўзини ўзи эълон қилган Луганск Халқ Республикаси (ЛҲР) ҳудудида фаолият юритган. СБУ маълумотларига кўра, россиялик тезкорлар «аксил-Украина ахборот кампанияларини ўтказган», шунингдек, Украина олий раҳбарияти ва мамлакат қуролли кучлари тўғрисидаги маълумотларни тўплаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан