Россия қўшинлари Украинага киритилганидан 20 октябргача Буюк Британия Россия активларини умумий қиймати 18,39 миллиард фунт (20,95 миллиард доллар) миқдорида музлатиб қўйди, дея хабар беради Буюк Британиянинг молиявий санкцияларни амалга ошириш бошқармаси ҳисоботида.
Айтиш жоизки, 2021 йил сентябрь ойида Россиянинг музлатилган активлари ҳажми 44,5 миллиард фунт стерлингни (50,7 миллиард доллар) ташкил этди — шунингдек у 20 октябргача 41 фоизга ўсди. Бошқа давлатларга қарши санкциялар доирасида Британия ҳукумати жами 12,4 миллиард фунт (14,13 миллиард доллар) активларни музлатиб қўйди.
Ҳужжатда, шунингдек, 2022 йилда 1,3 минг Россия жисмоний ва юридик шахсларига нисбатан санкциялар жорий этилганлиги қайд этилган. Украина можароси бошланганидан бери Буюк Британия, шунингдек, санкцияга учраган рус шахслари билан операцияларни амалга оширишга имкон берадиган 33 та умумий лицензияни чиқарди, хусусан, гуманитар тоифадаги товарларни етказиб беришнинг узлуксизлигини таъминлаш кабилардир.
Ноябрь ойи бошида Буюк Британия Молия вазирлиги, агар ёқилғи Ғарб ҳукуматлари томонидан белгиланган чегарадан юқори нархда сотиб олинса, мамлакат ўз компанияларига Россия нефтини учинчи мамлакатларга ташиш бўйича хизматларни кўрсатишни тақиқлашини айтди. Ушбу чора 5 декабрдан кучга киради ва Буюк Британия компанияларининг ҳар қандай хизматларини, шу жумладан юкларни суғурталаш, воситачилик ва етказиб беришни қамраб олади.