Буюк Британияда аниқланган коронавируснинг янги штамми Осиёгача етиб келди.

Буюк Британияда аниқланган коронавируснинг янги штамми Осиёгача етиб келди.

 Бу ҳақида "НҲК" телеканали мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Норихиса Тамурага таяниб хабар бермоқда. Ушбу штамм Буюк Британиядан келган беш нафар Япония фуқаросида тасдиқланган. Улар айни пайтда карантинга олинган.

Олдинроқ коронавируснинг янги мутацияси Германияда ҳам аниқлангани маълум қилинган эди. Бу ерда ҳам вирус Буюк Британиядан келган аёлда қайд этилган. Кейинроқ Швейсарияда ҳам шундай ҳолат тасдиқланди. Бунгача ушбу мутация билан зарарланганлар Голландия, Дания, Австралия ва Италия каби давлатларда ҳам рўйхатга олингани маълум бўлган эди.

Коронавируснинг ушбу хавфли мутацияси Буюк Британияда илк бор сентябрда аниқланган. Аммо декабр ойига келиб у билан зарарланиш кескин оша бошлаган. Буюк Британия бош вазири ушбу штамм олдин маълум бўлганларга қараганда 70 фоиз юқумли экани айтиб ўтди.

Эпидемиологик вазиятни ёмонлашгани боис қирққа яқин, шу жумладан, Ўзбекистон ҳам Буюк Британия авиа алоқаларни тўхтатди