Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Буюк Британияда автомобиль ишлаб чиқариш 2022 йилда 9,8 фоизга камайди
26.01.2023 09:01,  
12

Буюк Британияда автомобиль ишлаб чиқариш 2022 йилда яримўтказгичлар етказиб беришда глобал узилишлар ва ишлаб чиқаришга салбий таъсир кўрсатаётган структуравий ўзгаришлар фонида 9,8 фоизга камайди. Бу ҳақда Британия автомобиль ишлаб чиқарувчилари ва савдогарлари жамиятининг пайшанба куни тарқатилган йиллик ҳисоботида айтилади.

Унинг сўзларига кўра, ўтган йили Британия конвейерларидан жами 775 мингта автомобиль чиқиб кетган.

Ҳисоботга кўра, Буюк Британияда ишлаб чиқарилган автомобилларнинг 78,3 фоизи экспортга мўлжалланган бўлсада, бу кўрсаткич пасайган. 2022 йилда хорижга ўтган йилга нисбатан 14 фоизга камроқ автомобиль жўнатилди. Британия автомобилсозлик маҳсулотларининг асосий бозорлари Европа Иттифоқи эди (экспортнинг 57,6 фоизни ташкил этди). Ундан кейин АҚШ (13,3 фоиз) ва Хитой (8,7 фоиз).

2021 йилда Британия автомобиль саноати учун энг яхши 10 та экспорт йўналишларидан бири бўлган Россияга экспорт 78,3 фоизга камайди. Бу Украинадаги махсус ҳарбий операция туфайли киритилган Россияга қарши санкциялар фонида юз берди, бу Британия автомобиль ишлаб чиқарувчиларининг Россия бозоридан чиқиб кетишига олиб келди.

Британиянинг дунёдаги энг машҳур экспорт моделлари MINI, Nissan Qashqai, Toyota Corolla, Range Rover ваNissan Juke ҳисобланади.

Ички савдо 168 мингтани ташкил этди, бу 9,4 фоизга ўсди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан