Декабрь ойида Буюк Британияда инфляция даражаси уч ойлик энг паст даражага тушиб, нархларнинг ўсиши 10,5 фоизни ташкил этди. Reuters бу ҳақда хабар бермоқда.
Инфляция кетма-кет иккинчи ойда пасаймоқда. Ноябрь ойида бу кўрсаткич 10,7 фоизни, октябрда эса 11 фоизни ташкил этган эди. Британия савдо палатасининг тадқиқот бўлими бошлиғи Дэвид Бхарьернинг сўзларига кўра, инфляциянинг энг юқори чўққиси аллақачон ўтиб кетган. Шу билан бирга, инфляция ҳукуматнинг икки фоизлик мақсадидан беш баравар юқори бўлиб қолмоқда.
Аввалроқ, Resolution Foundation (RF) таҳлил маркази мутахассислари 2022-2023 йилларда нархларнинг мисли кўрилмаган ўсиши билан Британия уй хўжаликларининг реал даромадлари ўн фоизга пасайиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган эди, бу эса бир аср ичида энг юқори пасайиш бўлди.