Буюк Британиянинг итальян ресторанларида помидорсиз оқ пицца тайёрлана бошлади. Ошпазлар помидорни қимматлиги учун таомдан олиб ташлашгани айни ҳақиқат, деб ёзади The Guardian.
Электр нархининг ошиши Буюк Британияда сабзавот танқислигини келтириб чиқарди. Шу сабабли, ресторанлар пицца, макарон ва соусларни тайёрлашда помидордан воз кечишни бошладилар. Баъзи овқатланиш жойлари "помидорли овқатларни" менюсидан бутунлай олиб ташланди. Шунингдек, таомлар нархининг кўтарилиши тўлқини ресторанларни қамраб олди.
Буюк Британиянинг Италия ошпазлар федерацияси президенти Энцо Оливери мамлакатдаги нархларнинг ошиши ва Brexit туфайли айрим ресторанлар ёпилишини башорат қилди.
Буюк Британия ҳукумати помидор танқислигини жанубий Европа ва Шимолий Африкадаги ёмон об-ҳаво билан боғлайди. Юқори электр нархлари маҳаллий иссиқхоналар ва Голландияда етиштирилган маҳсулотларни етказиб беришга ҳам таъсир қилди.