Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Cанаторий-курортларга бепул йўлланма кимларга берилади?
30.09.2020 15:35,  
1027

Қонунчиликка мувофиқ қуйидаги ногиронлар ва кексалар тоифасига бепул санатория-курорт йўлланмалари тақдим этилади:

  • уруш ногиронларига ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар;
  • ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг бева хотинлари (бева эрлари);
  • республика аҳамиятига молик шахсий пенсия олувчи шахслар;
  • Чернобил ҳалокати сабабли ногирон бўлиб қолган шахслар;
  • ядро полигонларида ҳарбий хизматни ўтаган шахслар;
  • I ва II-гуруҳ ногиронлари, кўзи ожиз I-гуруҳ ногиронини кузатиб борувчи шахс;
  • ёлғиз кексалар;
  • пенционерлар.

Йўлланма олиш учун қуйидаги ҳужжатлар Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги ҳудудий бўлинмаларига топширилиши лозим:

  • ариза;
  • паспорт нусхаси;
  • юқоридаги фуқароларнинг имтиёздан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар (ногиронликни тасдиқловчи, пенционерлар учун гувоҳнома ва б.);
  • тиббий хулоса.

Йўлланмаларни бериш даврийлиги қуйидагича.

ҳар йили (навбат асосида):

  • уруш ногиронларига тенглаштирилган шахсларга;
  • республика аҳамиятига молик шахсий пенсия олувчи шахсларга;
  • Чернобил АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошидан кечирган шахслар, шунингдек Чернобил ҳалокати сабабли ногирон бўлиб қолган шахсларга;
  • ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган шахсларга;
  • ёлғиз кексаларга;

2 йилда 1 маротаба (навбат асосида):

  • уруш қатнашчиларига тенглаштирилган шахсларга;
  • ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг бева хотинларига (бева эрларига);
  • I ва II-гуруҳ ногиронлари, кўзи ожиз I-гуруҳ ногиронини кузатиб борувчи шахсга;

санаторийларда бўш ўрин мавжуд бўлган тақдирда 3 йилда 1 маротаба (навбат асосида) — пенционерларга.

Йўлланмалар 12 кунга, йўлланмаларнинг амал қилиш муддати бошланишидан камида 10 кун олдин берилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан