CCВ: 4 та вилоятда эмланиши кўзда тутилган 18 ёшдан катта аҳолининг 90 фоиздан ортиғи 1-доза вакциналарини олди

CCВ: 4 та вилоятда эмланиши кўзда тутилган 18 ёшдан катта аҳолининг 90 фоиздан ортиғи 1-доза вакциналарини олди

ССВ Матбуот хизмати эмлаш жараёнларининг 2021 йил якунлари бўйича таҳлилларини беришда давом этади.

Умумий эмлаш статистикасига кўра: 

Самарқанд вилояти (4 646 006 доза),

Фарғона вилояти (4 292 971 доза),

Андижон вилояти (3 751 412 доза),

Тошкент вилояти (3 723 331 доза) эмлаш жараёнларида пешқадам бўлиб турибди. 

Эмлашга жалб этилган 18 ёшдан катта аҳоли қамрови бўйича, мос равишда Самарқанд, Фарғона, Андижон, Тошкент, Наманган вилоятлари юқори кўрсаткичларга эга.

Бундан ташқари, Тошкент, Самарқанд, Сурхондарё, Фарғона вилоятларида 18 ёшдан катта эмланувчиларга нисбатан 1-доза билан эмланганланлар салмоғи 90 фоиздан ошганини кўриш мумкин.