Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Chanel эгалари кутилмаганда 5 млрд доллар пул ишлаб олишган
12.06.2022 09:35,  
270

Chanel модалар уйига эгалик қилувчи Вертхаймерлар оиласи ўтган йили кутилмаганда 5 миллиард доллар дивиденд олди, деб ёзади Bloomberg. Мутахассислар буни мода ва ҳашаматли товарларнинг пандемиядан кейинги савдоси билан боғлашмоқда.

Ака-ука Ален ва Жерар Вертхаймерлар Кайман оролларида рўйхатдан ўтган холдинг компанияси орқали 2021 йилда икки марта 2,5 миллиард доллар дивиденд олишган. Ушбу тўлов Chanel учун корпоратив ҳисоботлар тарихидаги энг катта тўлов бўлди.

Chanel'нинг 2021 йилдаги соф даромади пандемиядан олдинги кўрсаткичлар билан солиштириш мумкин бўлган 4 миллиард долларни (15,6 миллиард доллар даромад бўйича) ташкил этди. Бу йил ака-укаларнинг бойлиги 37 фоизга ошиб, 90 миллиард долларга етди.

Коронавирус пандемияси даврида Chanel маҳсулотларига талабнинг кескин ўсиши кузатилди, бу нархларда ўз аксини топди. Шундай қилиб, моделлардан бирининг сумкаси ўтган йилнинг декабрь ойида АҚШда 8,2 минг долларга сотилган, бу 2019 йилги нархдан 60 фоизга қиммат.

Умуман олганда, Вертхаймерлар 2016 йилдан бери 8 миллиард долларга яқин дивидендлар олишган. 

Шундай қилиб, ўтган йилги тўловлар сўнгги беш йил ичида умумий сумманинг ярмидан кўпини ташкил этди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан