Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Чақмоқ ҳақида қизиқарли маълумотлар
28.05.2016 10:31,  
2012

Чақмоқ – ҳаёт учун кўриниб турган  хавф, гарчи автоҳалокатга ўхшаш жуда яқин бўлмаса-да. Дунёда чақмоқлардан  бир  йил давомида  10 мингдан зиёд киши ҳалок бўлади. Бу авиаҳалокатлар оқибатида оламдан кўз юмадиганлар сонидан кўп. “Самолар қарғиши” деган ғалати мақом эса  чақмоқни сирлилик ва қўрқув қобиғига ўрайди. 

Атмосферада ҳар куни саккиз миллион электр разряд чарх уради.  Манзарани кўз олдингизга келтиришга ҳаракат қилинг: гўё устингизга  юқори кучланишга эга металл симли улкан соябон осиб қўйилган. Чақмоқ уриши - инсон учун деярли кафолатланган ўлим, ундан сўнг камдан-кам киши омон  қолади. Буларнинг барчаси ҳатто ўқимишли одамлар ҳам чиппа-чин ишонадиган кўпдан-кўп афсоналарни келтириб чиқарди.  Биз улардан энг яшовчан ва таҳликали бўлганларини танлаб олдик.

Жабр кўрганга тега кўрманг

Чақмоқ ҳақидаги энг ҳалокатли адашувлардан бири ундан жабр чекканлар билан боғлиқ. Нақл қилишларича, чақмоқ урган  кишини заряд чиқиб кетиши учун ерга кўмиш, бунгача эса унга на қўл, на металл буюмлар теккизмаслик керак эмиш. Ғирт сафсатанинг ўзи. Шундай бўлса-да, одамлар билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг 80 фоиздан ортиғи айнан шу туфайли ачинарли тугаган: атрофидагилар уларга қўл теккизгани қўрқишган.  Аслида эса, инсон танаси электр зарядини ўз ихтиёри билан тутиб қололмайди.

 

Дарахт остида яшириниш

 

Юз берган офатдан дарахт остида жон сақлаш ҳам бефойда. Устига-устак, баланд дарахт тагида. У балки сизни ёмғирдан асрар, чақмоқ эса айнан шу ерга ҳудуддаги энг баланд нуқта сифатида уриши мумкин. 

 

Чақмоқ фақат ёмғир пайти бўлади

 

Аслида чақмоқ ҳозир ёмғир ёғаётган жойдан ўн километр нарида пайдо бўлиши мумкин. Келгуси гал шаррос ёмғирдан сўнг  сайр қилиш истаги туғилгудек бўлса, буни ёдда тутинг. Яхшиси, ҳар эҳтимолга қарши, ярим соатча кутган маъқул.

 

Резинали пойабзал

 

Кенг тарқалган фикрлардан фарқли ўлароқ, резина тагчармли этиклар сизни чақмоқ уришидан  асрай олмайди.

 

Сув ҳавзалари

 

Чақмоқ на кўл, на дарёларга урмайди, деган гап юради. Аслида эса, шундай ҳам урадики, асти қўяверасиз. Яна электр зарбаси чуқурликка  эмас, кенгликка тарқалади. Яъни, мабодо ғаввос бўлсангиз, умуман олганда, ҳеч нарсадан чўчимасангиз ҳам бўлади. Агар оддий сузувчи бўлсангиз, момақалдироқ гумбирлаётган  ҳудуддан нарироқ ва иложи борича нарироққа тезроқ сузганингиз маъқул.

 

Плеер қулоқчинлари сизни нишонга айлантиради

 

Йўқ, айлантирмайди. Осмондан ергача бўлган масофа шунчалик каттаки, агар чақмоқ айнан сизга уришни истаса, қулоқларда қулоқчинлар – наушниклар бор-йўқлигидек майда-чуйдалар уни тўхтатиб қолмайди. Маза қилиб мусиқа тинглайверинг, фақат бу ишни яхшиси, момақалдироқ “ана бошланади, мана бошланади”,  деб кутилаётган жойда қилманг.

 

 

Менинг уйим – менинг қўрғоним

 

Ҳа, шунақа деса ҳам бўлади. Аммо жуда заиф-да. Водопровод, ойна ва эшик ромлари, электр жиҳозлари чақмоқ учун аъло даражадаги ўтказгич вазифасини ўташи мумкин. Тармоқ фильтрлари ҳам улардан ҳимоя қилолмайди. Тўғри, пўртанадан қочиш учун энг қулай маскан уй, аммо бу ерда ҳам ўзини қўйвориш ярамайди. Ҳеч бўлмаганда, момақалдироқ тугагунча  ҳаммомга борманг ва эшик ораларидан ўтаверманг.

 

 

Бир ўрага...

Кенг тарқалган адашувлардан бири – чақмоқ бир урган жойига иккинчи  бор тушмайди. Шунақа ҳам тушадики, айниқса, баланд ва учи ўткир мачтага ўхшаш нарса бўлса. Дирижабллар учун шпиль ўрнатилган Empire State Building меъморлари бу муаммо устида узоқ бош қотиришганди.

xabardor.uz сайтидан олинди.

Чақмоқ чақинининг секинлаштирилган камерада (секундига 7000 кадр) олинган видеоси.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан