Чеченистонда ўқ отиш бўйича чемпионат бошланди (фото)

Чеченистонда ўқ отиш бўйича чемпионат бошланди (фото)

Чеченистон Республикаси Гудермес шаҳрида 29 сентябрь куни куч ишлатар бўлинмалари ўртасида тактик отиш бўйича мусобақа бошланди. Бу ҳақда Спутник нашри хабар берди.

© SPUTNIK / SAID TSARNAYEV
Гудермесдаги Россия спецназ университети

Мусобақага 40 та жамоа етиб келди – жами 500 нафар иштирокчи.

Улар 3 километрлик тўсиқлар чизиғини босиб ўтадилар, финишда эса турли хил қуроллардан ўқ узишади. Беллашув 3 кун давом этади.

Топшириқларни Россияда ва чет элларда амалга оширилган ҳақиқий махсус операцияларга асосланган.

© SPUTNIK / SAID TSARNAEV
Чеченистон Миллий гвардия бошқарма бошлиғи ўринбосари Даниил Мартинов

Улар Россиянинг махсус куч ишлатар бўлинмаси «Альфа»да хизмат қилган инструкторлар томонидан ишлаб чиқилган.