Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тожикистонлик эксперт: Чегара постига ҳужум қилган жангариларнинг мақсади Ўзбекистон бўлган
12.11.2019 11:58,  
4800

Марказий Осиё ва Хитойни ўрганиш маркази жамоат ташкилоти директори Худойберди Холиқназарнинг фикрига кўра, чегара постига ҳужум қилган ИШИД жангарилари Ўзбекистон ҳудудига ўтиш учун ҳаракат қилишган.

“Ишидчилар чегарадан ўтишди ва “Ишқобод” чегара постида Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги чегарадан ўтишмоқчи бўлишди”, - дея Холиқназар сўзларидан иқтибос келтирмоқда Sputnik Ўзбекистон.

Экспертнинг таъкидлашича, тожик-ўзбек чегарасидаги “Ишқобод” чегара заставасига ҳужум Тошкентда ШҲТ минтақавий аксилтеррорчилик тузилмаси йиғилиши арафасида амалга оширилган.

“Сўроқ пайтида террорчилар бу янги ИШИД етакчисига қасамёди бўлгани, унинг ғояларига содиқликни намойиш қилишни исташганлигини айтишди”, - деб қўшимча қилди Холиқназар.

Аввалроқ, 6 ноябрга ўтар кечаси, 20 нафар қуролланган номаълум шахслар, Тожикистоннинг “Султонобод” чегара отряди ҳарбий қисмига қарашли Ишкободдаги 4-сонли чегара заставасига ҳужум қилгани ҳақида хабар берган эдик. Ҳужум давомида, улар 5 та АКМ автоматларини қўлга киритишди. Ҳарбийларнинг операцияси натижасида, ҳужум қилган шахслар ўраб олинди ва 15 таси йўқ қилинди. Қолган 5 таси қўлга олинди.

Шундан сўнг, Тожикистон миллий хавфсизлик қўмитаси Ўзбекистон чегараси яқинидаги “Ишкобод” чегара постига ҳужум қилганлар ИШИД жангарилари эканини маълум қилган эди.

Шунингдек, Афғонистон ҳукумати вакиллари Тожикистоннинг “Ишкобод” чегара постига ҳужум қилганлар мамлакатга Афғонистон орқали кирган ИШИД жангарилари эканлигини рад қилган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан