Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Чегарада транспорт воситаларининг божхона расмийлаштирувига ўртача қанча вақт сарфлаётгани маълум бўлди
5.07.2019 10:23,  
25

Давлат божхона қўмитаси Ўзбекистон чегара-божхона постлари орқали ҳаракатланган автотранспорт воситаларининг божхона расмийлаштируви бўйича сарфланган ўртача вақт юзасидан жорий йилнинг июнь ойи натижаларини чегара божхона постлари кесимида эълон қилди, деб хабар беради «Газета.uz».

Автобуслар қайси чегара-божхона постида божхонадан тезроқ ўтишган?

Чегара-божхона постлари орқали июнь ойи давомида 4019 та автобуслар ҳаракатланган ва уларнинг божхона расмийлаштируви учун ўртача 1 соат 11 дақиқа 4 сония сарфланган.

  • 1-ўрин. «Фарғона» чегара-божхона пости — 54 дақиқа. 957 маротаба автобуслар ўтиб қайтган;
  • 2-ўрин. «Қарши—Керки» чегара-божхона пости — 3 соат 37 дақиқа. 172 та автобуслар ўтиб қайтган;
  • 3-ўрин. «Ғишткўприк» чегара-божхона пости — 4 соат 3 дақиқа. 1139 та автобуслар ўтиб қайтган ва бу кўрсаткич бошқа постларга нисбатан энг кўп ҳисобланади.

Енгил автомашиналар қайси чегара-божхона постида божхонадан тезроқ ўтишган?

Чегара-божхона постлари орқали июнь ойи давомида 78 023 та енгил автомобиль ҳаракатланган ва уларнинг божхона расмийлаштируви учун ўртача 12 дақиқа 42 сония сарфланган.

  • 1-ўрин. «Фарғона» чегара-божхона пости — 56 дақиқа. 27693 та енгил автомобиллар ўтиб қайтган ва бу кўрсаткич бошқа постларга нисбатан энг кўп ҳисобланади;
  • 2-ўрин. «Қарши—Керки» чегара-божхона пости — 3 соат 8 дақиқа. 181 та енгил автомобиллар ўтиб қайтган;
  • 3-ўрин. «Андархон» чегара-божхона пости — 4 соат 49 дақиқа. 1871 та енгил автомобиллар ўтиб қайтган.

Юк автотранспорт воситалари қайси чегара-божхона постида божхонадан тезроқ ўтишган?

Чегара-божхона постлари орқали июнь ойи давомида 46 943 та юк автотранспорт воситаси ҳаракатланган ва уларнинг божхона расмийлаштируви учун ўртача 19 дақиқа 31 сония сарфланган.

  • 1-ўрин. «Фарғона» чегара-божхона пости — 1 соат 3 дақиқа. 5056 та юк автотранспорт воситалари ўтиб қайтган;
  • 2-ўрин. «Қарши—Керки» чегара-божхона пости — 3 соат. 340 та юк автотранспорт воситалари ўтиб қайтган;
  • 3-ўрин. «Ғишткўприк» чегара-божхона пости — 3 соат 29 дақиқа. 36 та юк автотранспорт воситалари ўтиб қайтган.

Энг кўп, яъни 6195 та юкавтотранспорт воситалари «Навоий» чегара-божхона пости орқали ҳаракатланган ва уларнинг божхона расмийлаштируви учун ўртача 30 дақиқа 34 сония сарфланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан