Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қирғизистон бош вазири Тожикистон билан чегарада зиддият бўлган жойга борди
17.09.2019 11:44,  
291

Қирғизистон бош вазири Муҳаммадкалий Абулғозиев Боткен вилоятидаги Тожикистон билан чегарадаги икки давлат ҳарбийлари ўртасида қуролли зиддият юз берган жойга борди. Бу ҳақда республика ҳукумати сайти хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, у бу ерга ишчи сафари доирасида келган.

Мавжуд хабарларга кўра, Абулғозиев чегара ҳудудидаги аҳоли билан учрашув ўтказган, касалхонага бориб воқеадан жабрланганларни зиёрат қилган.

Бундан ташқари, ҳукумат раҳбари чегарадаги вазият бўйича тезкор мажлис ҳам ўтказади.

Аввалроқ Қирғизистон ва Тожикистон чегарачилари ўртасида юз берган отишма натижасида саккиз киши жабрлангани ҳақида хабар берилган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан