Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Челябинскдаги ЙТҲда Ўзбекистон фуқароси вафот этди
17.02.2020 17:00,  
101

Россиянинг Челябинск–Троицк трассасида Челябинск вилояти ҳудудида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида 2 киши, жумладан, Ўзбекистон фуқароси З.С. вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Екатеринбург шаҳридаги бош консулхонаси маълумотига асосланиб, ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Авария 16 февраль куни соат 5:30 лар атрофида содир бўлган. «ВАЗ» ҳайдовчиси қор ёғаётгани туфайли бошқарувни йўқотиб, йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиқиб кетган ҳамда KIA Rio билан тўқнашган.

Авария оқибатида ВАЗнинг 2001 йилда туғилган ҳамда KIA Rio’нинг 1983 йилда туғилган йўловчиси воқеа жойида ҳалок бўлган.

Олти киши жароҳат олиб, касалхонага ётқизилган. Ҳодиса сабабларига ойдинлик киритилмоқда.

Бош консулхона вазиятни назоратга олди ҳамда Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг ваколатхонаси билан биргаликда марҳумнинг жасадини ватанга жўнатиш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни ҳал қилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан