Чемпионлар лигаси ноанъанавий форматда давом этиши мумкин

Чемпионлар лигаси ноанъанавий форматда давом этиши мумкин

Амалдаги Чемпионлар Лигасининг финал босқичи ностандарт форматда якунланиши мумкин.

Sky Sport Italia нашрининг хабар беришича, Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЭФА) чорак финалдан кейин турнирни миллий чемпионат аллақачон бошланган Германияда "Финал тўртлиги" форматида ўтказиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Дастлаб Чемпионлар Лигаси финали Истамбулда бўлиб ўтиши керак эди.

Таъкидлаш жоизки, еврокубоклар мавсуми 31 августга қадар якунланиши керак.