Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигаси коронавирус туфайли тўхтатилди

Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигаси коронавирус туфайли тўхтатилди

UEFA коронавирус тарқалиши сабабли келгуси ҳафта Чемпионлар лигаси ва Европа Лигаси ўйинларини ўтказишни тўхтатишга қарор қилди. Қарор 17 ва 18 март кунлари бўлиб ўтадиган Чемпионлар Лигасининг 1/8 финал учрашувлари, 19 март куни бўлиб ўтадиган Европа Лигаси ўйинлари, шунингдек, UEFA Ёшлар Лигасига тегишлидир.

МАВЗУГА ДОИР: Криштиану Роналду коронавирус туфайли карантинга олинди

Aввалроқ, коронавирус инфекциясининг тарқалиши муносабати билан Италия, Испания, Франция ва бошқа кўплаб давлатларнинг чемпионатлари тўхтатилган эди. Сўнгги маълумотларга кўра, дунё бўйлаб коронавирус инфекциясининг 128 343 ҳолати қайд этилган бўлиб, 4 720 киши вафот этди.