Кеча, 10 март куни Европа чемпионлар лигаси нимчорак финалининг дастлабки жавоб баҳслари бўлиб ўтди. Икки ўйиндан сўнг кейинги босқичга чиққан жамоаларнинг номлари маълум бўлди.
Испаниянинг Валенсия клуби ва Италиянинг Аталанта клублари ўртасидаги баҳс томошабинсиз ўтган бўлса-да, голларга бой бўлди. Ўйинда «Валенсия» 3та гол уришга эришди, лекин рақиб жамоа ўйинчиси Иличич покерга эришиб «Аталанта»га навбатдаги ғалабани тақдим этди – 3:4.
Германияда эса «Лейпциг» жавоб баҳсида ҳам «Тоттенҳэм»ни мағлубиятга учратди. Бу сафар Лондон клуби дарвозасига жавобсиз учта гол урилди – 3:0. Биринчи учрашув немис клуби 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.