Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Чэнду-2021 бутунжаҳон ёзги Универсиада ўйинлари жорий йил 26 июнь – 7 июль кунлари ўтказилади
6.03.2022 13:34,  
12

Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси вакиллари Чэнду-2021 Бутунжаҳон ёзги Универсиада ўйинларига бағишланган онлайн-брифингда иштирок этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Хитойнинг Сичуан провинцияси Чэнду шаҳар ҳокими ўринбосари Лин Нан шаҳар ҳукумати номидан барча хороижий мамлакатлар дипломатик ваколатхоналарига миннатдорчилик билдириб, Хитойдаги эпидемиологик вазият туфайли ортга сурилган XXXI ёзги Универсиада ўйинларини (Chengdu-2021) пандемия эҳтиёт чораларига риоя қилган ҳолда жорий йил 26 июнь – 7 июль кунлари ўтказиш учун барча шароитлар яратилганини маълум қилди.

Шунингдек, талабалар бу йилги ёзги Универсиадада спортнинг 18 тури бўйича беллашиши билдирилди.

Талабалар спорти халқаро федерацияси (FISU) томонидан 2019 йил 1 март куни 2021 йилги Универсиада уйинлари Чэнду шаҳрида ўтказилиши расман эълон қилинган. Бироқ 2021 йил 16-27 август кунлари ўтказилиши режалаштирилган мазкур мусобақани COVID-19 пандемияси туфайли бир йилга кечиктиришга қарор қабул қилинган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан