Хориждан қайтган красноярскликлар нимадан норози? (видео)

Хориждан қайтган красноярскликлар нимадан норози? (видео)

Красноярск аэропортида коронавирус туфайли ўз уйида ўзини изоляция қилиш бўйича штамп босилган анкеталарни тўлдириш талаблари чўзилганлиги туфайли оломон норозилигини очиқчасига намойиш қилиб эшик томон бостириб кетди.

Бу ҳақда Таиланддан қайтиб келган йўловчилардан "akadkina" аккаунт эгаси Instagram саҳифасида хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, Таиланддан учиб келган деярли 800 киши аэропортдан чиқиш жойида турган. Кечиктиришнинг сабаби, Роспотребнадзор ходимларининг ихтиёрий карантин талаби анкеталарини қўлда тўлдиришлари эди.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, Роспотребнадзор ходимлари 2 соат мобайнида, атиги 50 кишини анкеталарини тўлдирган кейин эса бўш анкеталар тугаб қолган, шундан сўнг одамлар норозилик билдиришни бошлаб жаҳли чиқа бошлаган.

"Уч полиция ходими ғазабланган оломонни тўхтата олмади. Натижада оломон полицияни суриб ташлаб карантин бўйича ҳеч қандай ҳужжатсиз ҳаммамиз аэропортдан чиқиб кетдик", деди гувоҳ.