Чет элликлар учун ўзбек тилини ўргатувчи дарслик яратилди

Чет элликлар учун ўзбек тилини ўргатувчи дарслик яратилди

Фото: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Ўзбекистонда "Ўзбекона" - ўзбек тилини хорижий тил сифатида ўрганиш имкониятини берадиган дарслик яратилди. 

“Ўзбекона” дарслиги хорижий тилни эгаллашнинг умумевропа компетенциялари тизимига асосан A1 даражани эгаллаш имконини берувчи дарслик бўлиб, у 9 та бўлим, 3 та назорат блоки, аудиолар ва қўшимча материаллар каби қисмлардан иборат.

Дарслик Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети докторанти Гулрухсор Эргашева ҳамда Ўзбек тили факультети талабаларининг MO'TUL жамоаси томонидан, педагогика фанлари номзоди, доцент Саодат Aдилова илмий раҳбарлигида яратилди.