Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Чет элликлар юртимизга нима мақсадда ташриф буюрмоқда? Рақамлар сўзлаганда... 
14.11.2019 10:39,  
336

2019 йилнинг январ сентабр ойларида Ўзбекистон Республикасига кирган ва чиққан фуқаролар бўйича Давлат статистика қўмитаси ҳисобот эълон қилди.

Унга кўра, шу йилнинг 9 ойи давомида юртимизга келган чет эл фуқаролари сони 6 миллион 55 минг 300 кишини ташкил қилган ва бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан деярли 30 фоизга ортган.

Чет элдан келганларнинг 54 фоизи эркаклар, 46 фоизини эса аёллар ташкил қилмоқда.

Ўзбекистонга келганларнинг асосий қисми МДҲ давлатларидан ташриф буюрган - 5 миллион 586 минг киши.

Уларнинг 4 миллиондан ортиғи ўз қариндошларини йўқлаш мақсадида ташриф буюрган бўлса, қолган ўринларда 623,8 минг киши транзит мақсадида, 452,1 минг киши эса сайёҳлик мақсадида ташрифни амалга оширишган.

Узоқ хорижий давлатлардан юртимизга 469,3 минг киши ташриф буюрган.

Уларнинг 273,3 минг нафари сайёҳлик йўналишида юртимизга ташриф буюрган бўлса, 48,3 минг нафари қариндошларини йўқлаш мақсадида келган. 21,5 минг киши эса хизмат сафарлари давомида Ўзбекистонга келган.

Умумий олганда, Ўзбекистонга келган чет эл фуқароларининг асосий қисмини (31%) қўшни қозоғистонликлар ташкил қилмоқда.

Ундан кейинги ўринларда Тожикистон, Қирғизистон, Россия, Туркманистон ва Беларус давлатлари жойлашган.

Узоқ хорижий давлатлардан келган фуқароларнинг асосий қисми Туркия ҳиссасига тўғри келмоқда - 78,7 минг киши. Кейинги ўринларни мос равишда Хитой, Жанубий Корея, Ҳиндистон ва Германия эгаллаган.

Барча рақамлар ва расмли диаграммаларда Ўзбекистон давлат Статистика қўмитасининг ҳисоботидан фойдаланилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан