Маълумки, чет тилларидан сертификатга эга абитуриентлар рўйхатдан ўтишда сертификат маълумотларини тизимга киритади.
Ҳозирда мазкур маълумотлар асосида Давлат тест маркази томонидан сертификатларнинг ҳақиқийлиги текширилмоқда ва уларга 3 хил статус берилмоқда:
Сертификат дастурга киритилганда – “Текширилмоқда”.
Сертификатнинг ҳақиқийлиги ва имтиёз бериш учун талабга жавоб бериши аниқланганда – “Тасдиқланди”.
Сертификатнинг ҳақиқийлиги тасдиқланмаса ёки имтиёз бериш учун талабга жавоб бермаса – “Тасдиқланмади”.
Сертификатларни текшириш маълум вақт талаб этишини инобатга олган ҳолда, чет тили сертификатига эга абитуриентлардан сертификатларини 21-июлга қадар киритишларини сўраймиз.