Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Чет тилини билмайдиган фуқаролар ҳам хорижда ишлаши мумкинми?
7.05.2023 00:13,  
69

Тегишли тартибга кўра, хорижда ишлаш истаги бўлган фуқаролар орасидан хорижий тилни мукаммал биладиганлар ва билмайдиганлар, касби ва дипломи борлар, дипломи йўқ, лекин қўлида ҳунари борлар аниқлаб олинади.

Хўш, чет элда ишлаш истагини билдирган, аммо чет тилини мукаммал билмайдиган, аниқ касбга эга бўлмаган  фуқаро қаерда чет тили  ёки касб ўрганиши мумкин?

Мазкур савол юзасидан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Меҳнат мигрантларини кетишдан олдинги кўниктириш ва касбга тайёрлаш бошқармаси бошлиғи Сардор Маҳамадиев  қуйидагиларни маълум қилди.

–  Фуқаро Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан хорижга ташкилий ишларга жойлашиш учун йўналаётган вақтида, албатта, касбий малака тоифасига, хорижий тилларга ўқитилиши  қонун ҳужжатларида белгилаб ўтилган, – дейди Сардор Маҳамадиев. – Бунинг учун фуқаро ўзига яқин бўлган ҳудудда  жойлашган Аҳоли бандлигига кўмаклашиш  марказига бориб учраши ва  вақтинча ишсиз тоифаси асосида  ўқиш учун махсус йўлланма олиши лозим бўлади. Мазкур махсус йўлланма асосида  ўқув марказларига ёки  мономарказларга йўналтирилади. Махсус марказларда фуқаролар бевосита қурилиш соҳаси, ишлаб чиқариш соҳаси ва шунингдек, хорижий тиллар бўйича ҳам  тегишли ўқув курсларида  зарурий билимларга эга бўлиши мумкин. Фуқаро ўзига маъқул бўлган  иш соҳаси бўйича ўқиб  бўлганидан сўнг, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан тақдим этиладиган ва ҳар ҳафта ўтказиб бориладиган хорижий иш берувчиларнинг онлайн ва офлайн форматидаги  танловида  иштирок этиши мумкин.

Бугунги кунда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хорижда ишлаш истагини  билдирган фуқароларга хорижда иш берувчилар томонидан таклиф этиладиган энг талабгир бўлган меҳнат соҳаларига, касбий йўналишларга тайёрлаш  учун имкониятларни тақдим этади. Шуни алоҳида қайд этишим керакки, барча ўқув марказлари замонавий асбоб-ускуналар билан таъминланган ва халқаро стандартлар доирасида  ўқиш тизимлари жорий этилган.  

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан