Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Четдан олинаётган давлат қарзи: нимага, қанча сарфланаётгани очиқланди
9.04.2022 04:33,  
172

Молия вазирлиги Давлат қарзини бошқариш департаменти директори Жасур Қаршибоевнинг ЎзАга маълум қилишича, жорий йилда давлатнинг жами қарзи 26,3 миллиард долларни ташкил этади. Шундан 2,7 миллиард доллари ички қарз, 23,6 миллиард доллари ташқи қарз ҳисобланади.    

 Ташқи қарзнинг иқтисодий тармоқлар кесимида тақсимланиши қуйидагича:    

 — 5,9 миллиард доллари давлат бюджетини қўллаб-қувватлашга;  

— 3,1 миллиард доллари электр-энергия тармоғига;  

— 2,9 миллиард доллари энергетика (нефть-газ);  

— 2,6 миллиард доллари транспорт ва транспорт инфратузилмасига;  

— 2,4 миллиард доллари қишлоқ ва сув хўжалигига;  

— 2,1 миллиард доллари уй-жой ва коммунал соҳага;  

— 1,2 миллиард доллари тижорат банкларига;  

— 1,2 миллиард доллари кимё саноатига;  

— 0,7 миллиард доллари таълим ва соғлиқни сақлаш соҳасига;  

— 0,2 миллиард доллари телекоммуникация тармоғига;  

— 1,3 миллиард доллари бошқа йўналишларга.    

 Таъкидлаш жоизки, давлат қарзи хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ислоҳотлар натижасида унинг йилдан-йилга камайишига эришилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан