АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ботир Қурбонов иштирокида брифинг ўтказилди.
Унда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди:
Савол:15 июнь санасидан бошлаб бир неча чет давлатларига чиқишга рухсат берилди. Четга чиқиш учун коронавирусга тест топшириш керакми?
Жавоб: Хорижий давлатларга сафарга чиқишдан аввал ўша мамлакатда коронавирус инфекциясига нисбатан олиб бораётган сиёсат ва эпидемияга қарши чора-тадбирлар билан танишиш зарур.
Агар бораётган давлатда ушбу талаб мавжуд бўлса, лаборатория таҳлилидан ўтиб, тегишли маълумотномани олишлари керак бўлади.