Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Chevrolet саккизинчи ой ҳам Қозоғистонда сотувлар бўйича етакчилик қилмоқда
15.11.2022 19:15,  
39

Жорий йилнинг январь-октябрь ойларида қозоғистонликлар 97,7 минг дона енгил ва тижорат автомобилларини харид қилди, бу 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 0,9 фоизга кўпдир, дея хабар бермоқда Қозоғистон автобизнес уюшмаси матбуот хизмати. 

Савдоларнинг асосий қисми Chevrolet'га тўғри келди — 27,6 минг (+10,7%), Hyundai иккинчи ўринда — 22,4 минг (+15,4%), Kia кучли учликни ёпди — 11,1 минг (+41,8%) Ўтган ойда 9,8 мингта янги автомобиль ва 865 та тижорат автомобиллари (+4,9%) сотилган. Қозоғистон автобизнес уюшмасининг қайд этишича, октябрь ойида қаторасига саккизинчи ойда Чевролет етакчилик қилмоқда — 3,1 минг (+22,2%),

Hyundai — 2 минг (+22,1%) ва Kia — 1,4 минг (+63,5%). Бундан ташқари, ўтган ой Chevrolet Cobalt қозоғистонликлар томонидан сотиб олинган энг машҳур автомобиль модели бўлди – 2,1 минг, Hyundai Tucson – 976 ва Chevrolet Nexia – 729 та.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан