Яқин кунларда Чех Республикасининг (Czech Republic) янги номи пайдо бўлади. У ҳамма тилда талаффуз этилганда “Чехия” сўзига оҳангдош бўлади. Бу қарорни чех ҳукумати маъқуллади.
Илгари Европа давлатларида Чех Республикаси деб қўлланилар эди. Чех тилида эса мамлакатнинг Cesco (Ческо ўқилади) номланиши мавжуддир. Энди инглизчада Czechia, немисчада Tschechien, французчада Tchequie деган номлар таомилга киритилиши мумкин.
Чехия ташқи ишлар вазирлиги янги номни расмийлаштириш учун БМТга “Чехия” номини маълумотлар базасига киритиб қўйишни илтимос қилди.