Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Чехия давлат захираси учун газни 360 миллион долларга сотиб олди
3.07.2022 11:31,  
67

Чехия Республикаси моддий захиралар давлат бошқармаси биринчи марта давлат захираси учун 8,5 миллиард крон (360,2 миллион доллар) миқдорида газ сотиб олди. Бу ҳақда ČTK агентлиги маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».

2,4 тераватт-соат миқдоридаги харид қилинган газ ер ости омборларига кириб келди. Айни пайтда уларни тўлдириш давом этмоқда, тахминан учдан икки қисми тўлдирилган. Чехия ҳукуматининг буйруғига кўра, иситиш мавсуми олдидан улар умумий ҳажмнинг камида 80 фоизи билан тўлдирилиши керак.

Қайд этилишича, давлат захираси учун газ сотиб олиш Украинадаги вазият ва Россиядан газ етказиб беришни тўхтатиш таҳдиди туфайли амалга оширилган. Давлат захираси ушбу турдаги хомашёга мамлакат эҳтиёжини қоплаш даражасида 90 кун давомида эга бўлиши шарт.

Апрель ойи охирида Чехия ҳукумати Россия гази учун рублда тўлашдан бош тортди. Бош вазир Петр Фиала Москванинг талаблари шантаж эканлигини ва янги схема бўйича ёқилғи учун тўлаш санкцияларни бузиш бўлишини айтди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан