Чехияда суд ҳукуматнинг пандемияга қарши кураш қизғин палласида фуқароларнинг ҳаракатланиш эркинлиги чекланиши ва савдо дўконларининг ёпиб қўйилишини ноқонуний деб топди.
Суд қарори фақат ушбу чоралар қандай тартибда амалга оширилишига тааллуқлидир, аммо мутахассислар фикрича, бу муҳим сабоқни англатади: ҳатто фавқулодда вазиятда ҳам ижроия органи қонунни бузиб ҳаётни осонлаштиришга ҳаракат қилмаслиги керак.
Чех ҳукумати фуқароларнинг мамлакат бўйлаб ҳаракатланишини ва иккитадан ортиқ йиғилишини тақиқлаб қўйди, шунингдек, соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи билан дўконларни ёпди. Лекин фавқулодда вазиятлар тўғрисидаги қонунга биноан, бундай қарорлар парламент томонидан маъқулланиши керак эди. Прага шаҳар судининг 23 апрелдаги қарорининг моҳияти шундан иборат.
Info.cz сайтида чехиялик адвокат Якуб Блазек ушбу ҳолатда ҳукумат шошилинч равишда 27 апрелга қадар ушбу чораларни тўғри тартибда кўриб чиқиши керак, ёки улар 1 майдан бошлаб ўз кучини ў қотиши ҳақида маълум қилди.