Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Чехияда Ўзбекистон фуқароси бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этди
11.06.2019 13:26,  
4

ТИВнинг Берлин шаҳридаги элчихонаси берган маълумотга таяниб хабар қилишича, 8-июнь куни қурилиш майдонида бахтсиз ҳодиса (темир плитанинг қулаши) оқибатида Ўзбекистон фуқароси 20.05.1964-йилда туғилган Уражбеков Алижон вафот этган.

Қайд этилишича, консуллик-ҳуқуқий масалаларини жойида ҳал қилиш учун Чехияга борган элчихона ходимига мазкур факт полиция томонидан тасдиқланган.

Тергов ишлари билан Чехия криминал полицияси шуғулланмоқда.

Айни пайтда Прага шаҳридаги дафн қилиш агентлиги билан биргаликда марҳунинг жасадини Ўзбекистонга юборишга тайёргарлик амалга оширилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан