Чикагода отишмалар натижасида камида 16 киши ҳалок бўлди

Чикагода отишмалар натижасида камида 16 киши ҳалок бўлди

АҚШнинг Чикаго шаҳрида уч кун ичида отишма билан боғлиқ воқеаларда ўн олти киши ҳалок бўлди, камида 30 киши жароҳат олди, дея хабар беради NBC телеканали маҳаллий полицияга таяниб.

Хабар беришларича, сўнгги отишма якшанба куни соат 13.41да ( душанба куни 00:41 тшв) қайд этилган.

Айни пайтда Чикагода Миннеаполисда яшаган афро-америкалик Жорж Флойднинг ўлимидан кейин бошланган норозилик намойишлари сабабли комендантлик соати жорий қилинган. Бундан ташқари, шаҳар мери Лори Лайтфут якшанба куни Миллий гвардия шаҳарга жойлаштирилишини айтди.