Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Чикагодаги ўзбеклар Ҳайитни қандай нишонлади? (фотожамланма)
25.05.2020 10:13,  
622

Маълумки, коронавирус инфекцияси сабабли бутун АҚШ, шу жумладан Иллинойс штати ҳам карантин ҳолатида. Барча оммавий одамлар тўпланадиган жойлар, шу жумладан масжидлар ҳам ёпилган. Одамларга тиббий ниқобда ва ўзаро масофа сақлаган ҳолда юриш тавсия этилдан.

Бу йилги Рамазон Ҳайити байрами мана шундай муаммолик даврга тўғри келди. Шуларни ҳисобга олиб Чикагодаги ўзбеклар Рамазон Ҳайитини ўзига хос, ўзгача тарзда байрам қилишди. Бу ҳақда Чикагодаги Ўзбек-Америка ассоциацияси президенти Олим Шарипов Sof.uzʼга хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳар бир оила ўзларининг машиналарида алоҳида бўлиб бир жойга тўпланишган ва у ердан машиналар безатилиб, колонна бўлиб Чикагонинг биринчи ўзбек фуқароси (1970 йилдан), Чикаго Ўзбек-Америка Ассоциацияси асосчиси Сирожиддин Ҳожи Насафийнинг ҳовлиси томон йўл олишди. 77 ёшли Ҳожи ота болажонларга ташқаридан туриб байрам совғаси улашди. 

Шундан кейин, машиналар колоннаси (20 тадан ошиқ машина) Чикаго шаҳар маркази (Down Town) ва Мичиган кўли томон йўл олди. Байрам жуда сермазмун, айниқса болажонлар учун эсда қоларлик бўлиб ўтди, дейди Олим Шарипов.

Ушбу тадбир Чикагодаги Ўзбек-Америка Ассоциацияси томонидан амалга оширилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан