Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Чилонзор туманида тадбиркорнинг 35 000 АҚШ долларини қўлга киритган фирибгар аниқланди  
9.11.2022 21:57,  
43

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро А.Ч. “F.B.” МЧЖ раҳбари А.К.нинг ишончига кириб, унга юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида “Дўмбиробод” МФЙ ҳудудида қурилаётган кўп қаватли савдо комплекси олдида жойлашган умумий майдони 428,4 м2 бўлган автотураргоҳда ушбу МЧЖ томонидан замонавий кўринишдаги савдо шохобчаларини қуриш учун ҳужжатларни расмийлаштириб беришини айтиб, алдов йўли билан тадбиркорнинг 35 000 АҚШ долларини қўлга киритганлиги аниқланиб, А.Ч. ўз ихтиёри билан 35 000 АҚШ долларини қайтарганлиги процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 
 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан