Чилонзорда тан жароҳатлари билан беҳуш ҳолда топилган шахс шифохонага ётқизилди

Чилонзорда тан жароҳатлари билан беҳуш ҳолда топилган шахс шифохонага ётқизилди

2019 йил 22 январь куни Тошкент шаҳрининг Олмазор даҳасида яшовчи Ш.Б. Чилонзор тумани Бунёдкор шох кўчасидан тан жароҳати билан беҳуш ҳолда топилиб, РШТЁИМга ётқизилган эди, деб хабар бермоқда ИИВ матбуот хизмати.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Юнусобод тумани Халқобод кўчасида яшовчи А.В. ўзаро жанжал туфайли содир этганлиги аниқланиб, ушланди.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.