Чилонзорда тегишли рухсатсиз болалар учун диний адабиётдан фойдаланган ҳолда дарс ўтган фуқаро жаримага тортилди

Чилонзорда тегишли рухсатсиз болалар учун диний адабиётдан фойдаланган ҳолда дарс ўтган фуқаро жаримага тортилди

Яқинда Чилонзор туманида олиб борилган профилактик тадбир давомида аниқланишича, муқаддам судланган 42 ёшли Абдураҳим В. ўз уйида 3 ой давомида тегишли рухсатсиз болалар учун диний адабиётдан фойдаланган ҳолда дарс ўтган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати хабар берди.

Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 241-моддаси («Диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузиш») бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилиб, судга йўналтирилди. Суд фуқарога нисбатан БҲМнинг 5 баравари миқдорида жарима тайинлади.