Чинозда 5 минг тонналик ёқилғи цистернасида ёнғин чиқди

Чинозда 5 минг тонналик ёқилғи цистернасида ёнғин чиқди

26 ноябрь куни соат тахминан 12:00 лар атрофида Тошкент вилоятининг Чиноз туманидаги «Пахта Нефтбазаси»да 5 минг тонна сиғимли ёқилғи цистернаси ёниб кетди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.

Ҳодиса жойига зудлик билан 14та ўт ўчириш ва қутқарув бригадаси етиб борган. Вазият назоратга олинган.

Қутқарувчилар ёнғинни тўлиқ бартараф қилиш учун тахминан 1 соат вақт кетишини билдирган.

Айни вақтда қурбонлар тўғрисида маълумотлар келиб тушмаган.